Ўзбекистондан олинган хабарларга қараганда, бу мамлакат расмийлари диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунларни бузганликда айблаб, насронийларнинг икки черкови фаолиятини тақиқлаб қўйган.

Адлия вазирлиги баёнотида айтилишича, Самарқанддаги Еттинчи кун адвентистлари черкови ва Протестант насронийлар черкови, шунингдек, маҳаллий аҳоли вакилларини ғайри қонуний равишда ўзларига оғдириш билан ҳам шуғулланган.
Айни пайтда бу республикада мусулмонлар ҳам мунтазам таъқиб қилинмоқда. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳисоб-китобларига қараганда диний-экстремистик ташкилотларга аъзоликда айбланиб қамалганлар сони бир неча минг кишини ташкил этади.