Хитой ташқи ишлар вазирлигига кўра¸ Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг келаси йиғинида кузатувчи мақомида иштирок этиши мумкин.

Вазирлик баëнотида айтилишича¸ 15 июн куни Шанхайда бўлиб ўтадиган саммитга Эрондан ташқари Ҳиндистон¸ Покистон ва Монголия раҳбарлари кузатувчи сифатида таклиф этилганлар.
15 июн саммитида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари ташкилот 10 йиллигини нишонлайдилар.