Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида толиблар томонидан уюштирилган йирик ҳужум оқибатида 50 дан ошиқ одам нобуд бўлди.

Афғон расмийларига кўра¸ қурбонларнинг 13 таси полиция офицери¸ қолганлар эса жанггарилардир.
Қўшни Қандаҳорда ҳам қайд этилган шундай ҳужум оқибатида бир канадалик аскар ва 18 жанггари ўлдирилди.
АҚШ қўшинлари Қандаҳорда ўтказган ҳарбий амалиëтлар давомида эса¸ 27 одамнинг ўлдирилгани айтилмоқда.
Айни пайтда президент Ҳамид Карзай Покистонни Афғонистон ички ишларига аралашаëтганликда айблади.
Ҳозирга қадар қўшни давлат шаънига қилган энг кескин баëнотида Кобул раҳбари¸ Покистон расмийларини жанггариларнинг Афғонистон чегара ҳудудларига уюштираëтган ҳужумларини қўллаб-қувватлаëтганликда ҳам айблади.