Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Страсбургда Европа Парламенти қошидаги Ташқи алоқалар қўмитаси вакиллари билан учрашди.

Ëпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувдан сўнг Лавров¸ Европа депутатлари билан кенг кўламли масалалар бўйича сўзлашилганини билдирди.
”Мен Россиядаги жараëнлар¸ Россия ва Европа Иттифоқига яқин мамлакатлардаги вазиятга оид қарашларимиз билан ўртоқлашдим ва бу борадаги саволларга жавоб бердим. Шунингдек¸ Яқин Шарқ¸ Эрон ядровий дастури борасидаги позициямизни яна бир бор очиқладим. Россиядаги инсон ҳуқуқлари вазияти ва бизнинг Болтиқ давлатлари билан муносабатларимиз хусусидаги саволларга фикр билдирдим”¸ - деди Лавров.
Москва дипломатлари раҳбарига кўра¸ Страсбург учрашувида Россия ва ЕИ ўртасидаги узоқ муддатга мўлжалланган муносабатлар келажаги ҳам муҳокама қилинган. Россия ва ЕИ ўртасида тузилган Шериклик ва ҳамкорлик келишуви 2007 йилда ниҳоясига етади.