Непаллик Шерпа исмли алпинист дунёдаги энг баланд тоғ чўққиси - Жамолунгмани (Эверест) ўн олтинчи марта забт этиб, янги жаҳон рекорди ўрнатди.

Жорий ҳафта Эверестда бир нечта жаҳон рекорди ўрнатилди. Хусусан, Янги Зелландиянинг иккала оёғи кесиб ташланган фуқароси ногиронлар орасида биринчи бўлиб бу чўққини забт этди. Етмиш яшар Япония фуқароси эса “дунё томи”ни забт этган энг кекса алпинист бўлди.