Фарғонадаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суд бош қароргоҳи АҚШда жойлашган Central Asian Free Exchange – CAFE ноҳукумат ташкилотининг Ўзбекистондаги бўлими фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.

“Рress-uz.info” сайти хабарига кўра, CAFE ишини 16 майда кўриб чиқа бошлаган суд ташкилотни миссионерлик фаолияти билан шуғулланишда айбдор топган. Ташкилот вакиллари маҳаллий аҳоли орасида насронийликнинг протестант оқимини тарғиб қилган. Аслида бу ташкилот Ўзбекистон Адлия вазирлигида гуманитар ёрдам кўрсатувчи ташкилот сифатида рўйхатдан ўтган.