БМТ бош котиби Кофи Аннан Хитойга беш кунлик сафарини мазкур мамлакат раҳбари Ху Цзинтао билан музокара ўтказишдан бошлади.

Ушбу музокара тафсилоти ОАВга маълум қилинмади.
Учрашувдан аввал Бош котибнинг Хитой раҳбари билан Шимолий Корея ва Эроннинг ядровий дастурлари масаласини муҳокама қилиши кутилаётган эди.
18 май куни Японияга сафар қилган Кофи Аннан Шимолий Корея ва Эроннинг ядровий дастурлари борасида юзага келган бўҳронни ҳал қилишда дипломатик саъй-ҳаракатлар ёрдам беради, деган фикр билдирди.
Бош котиб дунё ҳамма давлат ўз ядровий қуролига эга бўлишни хоҳлайдиган вазият сари кетаётгани ҳақида огоҳлантирди.