Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 21 май куни Саудия Арабистони, Кувайт ва Қатарга уч кунлик сафарини бошлайди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Михаил Камининнинг билдиришича, бу давлатлар раҳбарлари билан учрашув чоғида Эроннинг ядровий дастури асосий мавзу бўлади. Музокара чоғида Исроил-Фаластин бўҳрони, Ироқдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият, шунингдек, Россиянинг мазкур давлатлар билан алоқалари ҳам муҳокама қилинади.