Ирландия пойтахти Дублинда афғонистонлик 33 қочқин сиёсий бошпана берилишини сўраб қилган мурожаатига жавоб кутмоқда.

Улар Ирландияга ноқонуний равишда кириш ва ўз касби ҳақида нотўғри маълумот беришда айбланяпти.
Афғон қочқинлари етти кун давомида черковда очлик эълон қилганидан сўнг полиция уларни ҳибсга олган эди. Суд уларни кафолат асосида озодликка чиқарди. Қочқинларнинг сўзларига кўра, агар Афғонистонга қайтса, ҳаёти хавф остида бўлади. Суд афғонистонликларга текин ёрдам кўрсатилиши ва Дублиндаги давлатга қарашли қочқинлар учун мўлжалланган ётоқхонада яшаб туриши ҳақида қарор чиқарди. Навбатдаги суд 25 май куни бўлиши кутилмоқда.