Бағдоддаги “Сафар” ресторанида бомба портлагани оқибатида камида 12 ироқлик нобуд бўлди, 18 одам яраланди.

Полиция маълумотига кўра, қурбон бўлганлар орасида полиция ходимлари ҳам бор.
Якшанба куни фақат Бағдоднинг ўзида уюштирилган қуролли ҳужумлар ва портлашлар оқибатида нобуд бўлганлар сони 14 тага етди, ўнлаб одам яраланди.