Пекинда ўтказилган музокаралардан сўнг Германия канцлери Ангела Меркел Эроннинг ядро қуролига эга бўлмаслиги борасида Хитой бош вазири Вен Жиабао билан якдил фикрда эканини билдирди.

”Биз Эронга нисбатан сиëсатимиз хусусида гаплашдик. Эрон ядровий қурол ишлаб чиқармаслиги керак. Биз Эрон ҳукуматидан ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги халқаро келишув қоидаларига бўйсунишни сўраймиз”¸ - деди Меркел Пекинда қилган баëнотида.
Ҳозирча Теҳрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлаб келмоқда.