Россия матбуоти хабарларига кўра¸ шу ой бошида Қора денгизга қулаб тушган Арманистон йўловчи учқичидаги қора қути топилган.

Мутахассисларнинг билдиришича¸ ҳозирда учқич бортида бўлган иккинчи қути қидирилмоқда.
3 май куни Россиянинг Сочи шаҳрига йўл олган учқич бортидаги 113 одамнинг бари нобуд бўлди.
Топилган қора қутининг ҳалокат сабабларини ойдинлаштириши кутилмоқда.