Эрон соғлиқни сақлаш вазири Комрон Ланкараний икки эронликнинг парранда гриппидан вафот этгани ҳақидаги маълумотни рад этди.

22 май куни ахборот агентликлари Керманшоҳ вилоятида парранда гриппининг аломатлари кузатилган икки киши ўлгани тўғрисида хабар тарқатганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Женева йиғилишида қатнашаётган К.Ланкараний лаборатория текшируви эронликларнинг парранда гриппи вируси сабабли вафот этгани тасдиқламаганини билдирди.