Покистон суди 2004 йил июлда ўша пайтда молия вазири бўлган Шавкат Азиз ҳаётига суиқасд уюштирган тўрт фуқарони ўлим жазога ҳукм қилди.

Шунингдек, судланувчилардан учтасига умрбод қамоқ жазоси белгиланди. Бир судланувчи айбсиз топилди.
Ҳозир Покистон бош вазири бўлган Шавкат Азиз ҳаётига қилинган суиқасд натижасида тўққиз киши, жумладан, унинг ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган, аммо Ш.Азизга шикаст етмаганди.