Беларус президенти Александр Лукашенко парламент ялпи мажлисидаги чиқишида Ғарб давлатларининг ўз ҳукуматига босимни кучайтираётганидан шикоят қилди.

“Беларус тараққиётига, асосан, икки омил энг кўп салбий таъсир этмоқда. Биринчиси, Ғарбнинг мамлакатимизга кўрсатаётган мислсиз босими, уларнинг доимий равишда санкциялар жорий этиш ва бошқа мантиқсиз чоралар кўриш ҳақидаги таҳдидлари. Иккинчиси, дунё бозорларида нарх-наво ошгани, хусусан, энергия ресурслари нархи кўтарилгани”, – деди Беларус раҳбари.
А.Лукашенконинг айтишича, Беларус ташқи сиёсатининг устивор йўналиши кўп масалаларда айни қарашга эга бўлган Хитой билан алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
Шунингдек, А.Лукашенко АҚШ ва Европа Иттифоқи билан мулоқот йўлларини излаётганини ҳам билдирди.