Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев чегара қўшинларини Миллий хавфсизлик хизмати назоратидан чиқариш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

Янги ташкил этиладиган чегара қўшинларининг қўмондони ва унинг биринчи ўринбосарини президент тайинлайди.
Қирғизистондаги оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, 10 май куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қирғизистонлик олти чегарачи ва бир неча фуқаро нобуд бўлгани президентнинг шундай қарор қабул қилишига сабабдир.