Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиларидан икки нафари товламачиликда айбланиб, яқин кунларда жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда www.press-uz.info сайти хабар қилди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги вакили Алишер Шариповнинг билдиришича, Аъзамжон Фармонов ва Алишер Кароматов иши бўйича тергов-суриштирув ишлари якунланган ва уларнинг иши судга оширилиши мумкин.
А.Шариповнинг таъкидлашича, ҳуқуқ ҳимоячилари Жиззах вилоятида бир фуқарога шантаж билан таҳдид қилган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг жорий йил 29 апрелда ҳибсга олинган бу аъзолари ўзларига қўйилаётган айбловни рад этиб, айблов сиёсий асосга эгалигини айтган.