Украина касаба уюшмаларининг минглаб аъзолари пойтахт Киевда газ ва электр нархлари оширилганига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Шу ойда Украинада газ нархи хусусий истеъмолчилар учун 25 фоиз оширилди. Сешанба куни бош вазир Юрий Ехануров нарх яна 50 фоиз ошиши мумкинлигини билдирди.