Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Покистонга икки кунлик сафарини бошлади.

М.Муттақийнинг Покистон президенти Парвез Мушарраф, бош вазир Шавкат Азиз ва ташқи ишлар вазири Хуршид Маҳмуд Касурий билан учрашиши режалаштирилган. Музокаралар чоғидан Эрондан Покистон ҳудуди орқали Ҳиндистонга газ қувури қуриш лойиҳаси муҳокама этилиши кутилмоқда.