Бағдодда Ироқ полицияси бошлиғи ўринбосари генерал Аҳмад Довуд ҳаётига суиқасд қилинди.

Айни пайтда Ироқда мазҳаблар ўртасидаги уруш кундан-кунга авж олмоқда. Хусусан, Бағдоддан жанубда жойлашган Сувайрада 16 киши ўлдириб кетилди. Шунингдек, сешанба куни тунда Бағдоддаги шиалар масжиди ташқарисида содир этилган портлаш оқибатида 11 одам нобуд бўлган эди.