Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт АҚШ Конгресси аъзолари олдидаги чиқишида Исроил фаластинликлар билан тинчлик музокаралари олиб боришни хоҳлашини айтди.

Э.Олмертнинг таъкидлашича, Исроил Ғарбий соҳилдаги ўз чегараларини белгилашни хоҳлайди, аммо Фаластин томонидан музокара олиб борадиган одам йўқ.
Исроил бош вазири унинг ҳукумати “фаластинликларни умрбод кутиб тура олмаслиги”ни маълум қилди.