Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Отатурк номидаги халқаро аэропортнинг юк омборида кучли ёнғин рўй берди.

Оқибатда аэропортда ҳаво қатнови тўхтатилди.
Ёнғин одамларда саросима уйғотди. Ёнғин чиққан юк омборига яқин терминаллардан минглаб йўловчи хавфсиз жойга кўчирилди. Ёнғинни бартараф этиш учун кўп сонли ўт ўчирувчилар жалб қилинди. Фалокат оқибатида уч киши жароҳатлангани айтилмоқда. Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқ эмас.