Хитойнинг “Синхуа” ахборот агентлиги Қозоғистондан Хитойга қараб тортилган янги қувурдан нефть оқа бошлагани ҳақида хабар тарқатди.

Айтилишича, Қозоғистоннинг Отасув шаҳридан Хитой ғарбидаги Шинжон минтақасига тортилган минг километрлик қувур йилига 20 миллион тонна нефть етказиб бериш қувватига эга.