Ўттизга яқин уйғур фаоли Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасини пикет қилиб, Тошкент ҳукуматидан ҳибсга олинган канадалик уйғур Ҳусайн Жалилни озодликка чиқаришни талаб этди.

Пикет иштирокчилари Ҳ.Жалилга қўйилган айблов сохта эканини билдирди.
Канада фуқароси бўлган Ҳусайн Жалил Хитой ва Қирғизистоннинг Интерполга сўрови асосида 27 март куни Тошкентда ҳибсга олинган эди. Қирғизистон ҳукумати Ҳусайн Жалилни қотилликда, Хитой эса ҳукумат расмийларига ҳужум қилишда айбламоқда. Ўзбекистон томони Канада паспорти билан юрган Ҳ.Жалил аслида Туркия фуқароси Гулёр Диловар эканини иддао қилаётир.