Эгей денгизининг Туркияга қарашли қисмида 34 давлат кемалари иштирокида ҳарбий машқлар ўтказилди.

Қурол-аслаҳа олиб кетаётган транспорт кемасини қўлга олиш машқларида АҚШ, Туркия, Франция ва Португалия флоти ҳарбийлари ҳам қатнашди.
Ушбу машқлар АҚШ президенти Жорж Буш ташаббуси билан 2003 йилда бошланган “Қуроллар тарқалиши таҳдидига қарши кураш” дастури доирасида ўтказилди.