Россия президенти Владимир Путин Сочида Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов билан учрашди.

Музокара чоғида икки томонлама алоқалар, хусусан, Тожикистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишда Россия ширкатлари иштироки масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, Путин ва Раҳмонов мулоқоти чоғида чегара, минтақавий масалалар, жумладан, гиёҳвандлик моддаларининг Афғонистондан яширинча ташилишига қарши кураш борасида ҳам гап борди.