Халқаро хабарлар Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этилган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддиновнинг ўғли ҳибсга олинди. май 27, 2006 Илҳомнинг онаси “Озодлик” радиосига ўғли 22 май куни қўлга олинганини айтди. “Фарғона.ру” сайти хабарига кўра, Илҳом ўз отасининг эски танишлари билан алоқа ўрнатгани ва ота касбини давом эттиргани учун ушланган.