Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Эроннинг ядровий дастури борасидаги музокаралар “адолатли муҳит”да ўтиши кераклиги ва таҳдидлар иш бермаслигини таъкидлади.

М.Аҳмадийнажот Эрон тинч мақсадларни кўзлаган уранни бойитиш технологияси борасида музокара ўтказмаслигини билдирди.
“Эрон халқи замонавий технологиялар ва тараққиёт йўлидан бир қарич ҳам ортга чекинмаслигини яхши биласиз”, – деди М.Аҳмадийнажот.
Атом энергияси халқаро агентлиги Эроннинг уранни бойитиш ишлари ҳақидаги навбатдаги ҳисоботини 8 июнь куни эълон қилиши кутилмоқда.