Радикал исломий арбоб Абу Бакир Башир Индонезия қамоқхонасидан озод қилинди.

Башир 2002 йилда Бали ярим оролида юз берган ва 202 киши ўлимига сабаб бўлган террор амалиëтларига алоқадорликда айбланиб қамоқда жазо ўтаëтган эди.
Бали оролида ўлганларнинг кўпчилиги Австралия фуқаролари эди. Австралия бош вазири Жон Ҳауард Баширнинг озод қилиниши юзасидан таассуф билдирди.
"Индонезия етакчилари Абу Бакир Башарни озод қилиш ҳақидаги қарордан миллионлаб австралияликлар чуқур афсусланишни билишини истар эдим", – деди Ҳауард.
Индонезия расмийларига кўра, 67 яшар Башир Ал Қаеданинг жанубий шарқий осиëдаги бўлими бўлган Жамоа исломиянинг ғоявий раҳбаридир.
Тўрт йил ҳибсда ўтирган Башир барча айбловларни рад қилиб келади.