БМТ хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея ракета синовлари юзасидан қабул қиладиган резолюция лойиҳасига овоз бериш душанбага қолдирилди.

Бу ҳақда жума кечқурун Япония¸ Франция ва АҚШ вакиллари маълум қилишди.
Бу давлатлар ва Британия - резолюция лойиҳасининг муаллифларидир.
АҚШ президенти Жорж Буш жума куни БМТ хавсизлик кенгаши Шимолий Корея ҳаракатларини қоралаши керак деб баëнот бераркан¸ айни пайтда Шимолий Корея ядровий дастури атрофидаги бўҳрон дипломатик йўл билан ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.