Исроил ҳарбийлари Ғазо ҳудудида олиб бораëтган кенг кўламдаги хужумлар шиддатини яна оширди.

Ҳарбий вертолетлар қўлловидаги ўнлаб танклар Ғазо шаҳрига тобора яқинлашмоқда.
Ғазодаги Озодлик мухбири Равшан Ҳусайнлига кўра¸ шанба куни эрталаб икки фаластинлик ўлдирилган.
Икки ҳафтадан бери давом этаëтган Исроил хужумларида 30 фаластинлик¸ шу жумладан бир тинч аҳоли вакили ва бир исроил аскари ўлдирилди.
БМТ Бош котиби Кофи Аннан томонларни низони авж олдирмасликка чақирди.