“Шубҳасиз эронликларга жуда ҳам манфаатли таклифлар қилинди. Бу таклифлар уларнинг энергияга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади. Бундан ташқари савдо-сотиқ ва бошқа қатор соҳалари учун манфаат олиб келади. Энди эса, улардан ушбу таклифларимизни қабул қилиши ёки рад этиши борасида жавоб олиш вақти келди”, – деб айти АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс.
Вашингтонда журналистлар билан учрашган Кондолиза Райс Эрон ҳамкорликни афзал кўришига умид қилаётгани айтди.
“Аммо Эрон ўзгача йўл тутса, АҚШ ва унинг иттифоқчилари БМТ Хавфсизлик кенгашида бу давлатга қарши эҳтимолий чораларни кўриб чиқади”, – деб айтди Кондолиза Райс.
Бугун Брюсселда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича раҳбари Хавиер Солана Эроннинг ядровий масалалардаги бош музокарачиси Али Ларижоний билан учрашади.
Эрон уранни бойитиш дастурларидан воз кечиши эвазига, дунёдаги етакчи давлатлар АҚШ, Хитой, Россия ҳамда Европа Иттифоқи давлатлари ўтган ой бошида Эронга бир қатор имтиёзларни таклиф қилган эди.