Грузия парламенти раиси Нино Буржанадзе¸ Россия¸ Абхаз можароси ечимига тўғаноқ бўлмоқда деб баëнот берди.

БМТ хавфсизлик кенгашида чиқиш қилар экан¸ Буржанадзе расмий Тбилиси Абхазиядаги Россия тинчликпарвар кучлари БМТ ҳарбийлари билан алмаштирилишини талаб қилаëтганини билдирди.
Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин Буржанадзе баëнотини "самарасиз ва қабул қилиб бўлмайдиган" деб атади.
Кеча Грузия президенти Михаил Саакашвили Россия ўзининг Абхазия ва Жанубий Осетиядаги ҳарбийлари мандатини узайтириш баробарида Грузия ҳудудини аннексия қилмоқчи¸ деб баëнот берган эди.