Халқаро жамоатчилик Ҳиндистонда юз берган тажовузларни кескин қораламоқда.

АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс: "Биз бу даҳшатли террор амалиëтини қоралаймиз. Ҳалок бўлган оилаларнинг яқинларига ва барча жароҳат олганларга чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз", - деди.
Кеча Ҳиндистонда юз берган тажовуз оқибатида дастлабки маълумотларга кўра¸ 190 киши нобуд бўлган. Олти юздан ортиқ кишининг жароҳатлангани ҳақида маълумотлар бор.
Мамлакатда ҳавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Хозирча ҳеч бир гуруҳ Мўмбай шаҳрида қаторасига юз берган саккиз портлаш юзасидан маъсулиятни ўз зиммасига олмади.
Портлашлар темир йўл платформалари ҳамда поездлар ичида содир бўлди.
Портлашлар пухта ташкиллаштирилган бўлиб, бир биридан 15 минут оралиғида, куннинг тиғиз пайтида содир этилди.
Етакчи телеканалларда намойиш этилаётган видео тасвирларда кўплаб жароҳат олган одамларни хамда мажақланиб кетган вагонларни кўриш мумкин.
Айни пайтда кенг кўламда жабрланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилаётгани айтилмоқда.
Жуда кўп мамлакатлар¸ жумладан Ҳиндистоннинг қўшниси Покистон ҳам тажовузларни расман қоралаб чиқди.