Сеул ҳукумати қўшниси Шимолий Кореяга беғараз ёрдам сифатида озиқ-овқат етказишни тўхтатганини маълум қилди.

Пхеньян ўз ядровий дастури борасида олти томонлама музокараларга қайтмас экан, Жанубий Корея бу давлатга ёрдамлар бермаслигини билдирган. Ўтган хафта Шимолий Корея ўзининг узоқ ва ўрта масофага учувчи еттита ракетасини синовдан ўтказган ва бу халқаро майдонда хавотир билан қарши олинган эди.