Америка хорижий радиоэшиттиришлар кенгаши Туркманистон ҳукуматини Озод Европа/Озодлик радиоси мухбири Ўғулсапар Муродовани озод этишга чақирди.

У 18 июн куни ҳеч бир изоҳсиз ҳибсга олинган. Эртаси куни эса унинг уч нафар фарзанди ҳибсга олинган ва 12 кундан сўнг қўйиб юборилган.
Озод Европа/Озодлик радиоси туркман хизматининг яна икки ходими шу йил март ойида Туркманистонда ҳибсга олинган эди. Улар журналистика билан шуғулланмасликни ваъда қилганидан сўнг қўйиб юборилган.
Америка хоржий радиоэшиттиришлар кенгаши Туркманистон ҳукуматини журналистларнинг ахборот йиғиш ва тарқатиш ҳуқуқини бузмасликка чақирди.