АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси тарқатган баёнотга кўра, Қўшма Штатлар ва Қирғизистон Манас аэропортидаги АҚШ ҳарбий базаси бўйича келишувга эришган.

Вашингтон Америка ҳарбийларининг Манасда яна бир йил қолиши учун 150 миллион АҚШ доллари тўлашга рози бўлди, дейилади баёнотда.
АҚШ ҳарбий қўшинлар Манасга 2001 йилнинг декабрида келган.