Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Меҳди Сафарий президент Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг Тожикистон сафарига тайёргарлик кўриш учун бугун Душанбега келди.

Маҳмуд Аҳмадийнажот 25-27 июл кунлари Душанбега расмий ташриф билан келади.
Сафар чоғида Аҳмадийнажотнинг Тожикистон Президенти Имомали Раҳмонов билан учрашиши кутилмоқда. Шунингдек, Теҳрон раҳбари Эрон ширкати томонидан қисман молияланган ва қуриб битказилган Уштур туннелининг очилиш маросимида ҳам қатнашади.
Шаҳристон довони тагидан қазилган Уштур туннели пойтахт Душанбени мамлакат шимоли билан туташтиради.