Эронлик ўнлаб ҳуқуқ ҳимоячилари Эрон қамоқларидан сиёсий махбусларнинг озод этилишини талаб қилиб, уч кунлик очлик эълон қилди.

Мазкур норозилик кампанияси, эронлик диссидент журналист Акбар Ганжийнинг Эрон қамоқларидаги виждон махбуслари тақдирига диққат қаратиш борасида қилган чақириқларидан кейин бошланди.
Уч кунлик очликда Лондон, Ню Йорк ва Кёльндаги ҳуқуқ ҳимоячилари қатнашмоқда.
Очлик кампаниясида Эроннинг ўзида ҳам иштирок этаётганлар бор, булардан бири мамлакатдаги йирик талабалар ҳаракати етакчиси Ҳожат Шарифий.
“Аниқ рақамларни билмайману, лекин Теҳронда 100дан ортиқ талабалар очлик эълон қилди. Бошқа шаҳарларда ҳам, масалан, Ҳомидон шаҳрида фаол талабалар очликда қатнашяпти”, - дейди талаба.