АҚШ Президенти Жорж Буш Катта саккизлик саммитидан олдин Россия Президенти Владимир Путин билан икки томонлама музокаралар учун бугун Санкт-Петербургга келди.

Саноати энг ривожланган мамлакатларни ўз ичига олувчи Катта саккизлик саммити 15-17 июл кунлари Санкт Петрбургда бўлиб ўтади.
Президент Буш Россияга ўз рафиқаси ва 100дан ортиқ мухбирлар билан бирга Германиядан учиб келди. Икки президент норасмий вазиятда Эрон, Шимолий Корея ва Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши масаласини муҳокама қилди.
Шанба куни эса, Катта саккизлик саммитидан олдин АҚШ ва Россия раҳбарлари расмий музокараларда қурол-яроқни назорат қилиш ва технология масалаларида ҳамкорликни муҳокама қилади.
Россиянинг жаҳон савдо ташкилотига қабул қилинишини фақатгина Қўшма Шататлар маъқуллагани йўқ.