Канада ҳукумати Хитойда қамоққа ташланган Ҳусайн Жалил билан учрашишга изин сўрамоқда.

Канада фуқароси бўлган Жалил март ойида Ўзбекистонда қўлга олинган ва Оттава ҳукумати қаршилигига қарамай Тошкент уни ўтган ой Хитойга топширган эди. Пекин Жалилни олти йил аввал Синжонда Хитой расмийларига қарши ҳужумда айблаб келади. Ҳозирда Хитой қамоқхонасида сақланаётган Ҳусайн Жалил ўлимга махкум этилиши хавфи бор.