Хьюман Райтс Уотч ташкилоти Европа Иттифоқини Ўзбекистонга қўшни давлатларда яшовчи ўзбек қочқинлари хавфсизлигига алоҳида эътибор билан қарашга чақирган.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг ушбу чақириқлари Брюсселда ЕИ раҳбариятининг Қирғизистон ҳамда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлари билан учрашуви арафасида айтилди. Юзлаб одам, Ўзбекистонда таъқиб, тазйиқлар кучайиши ортидан Қозоғистон ва Қирғизистонга бош пана излаб қочган. Ўтган хафта Ўзбекистон мухолифати фаолларидан бири Исроилжон Холдоровнинг Қирғизистонда бедарак йўқолиб қолгани ҳақидаги хабар эса ўзбекистонлик қочиқнларнинг бу давлатлардаги хавфсизлиги масаласини ўртага чиқарди.