БМТ маълумотларига кўра, Ироқда сўнгги икки ойнинг ўзида қарийб олти минг тинч аҳоли нобуд бўлган.

Ироқ ҳукуматининг мамлакатда хавфсизликни таъминлаш уринишларига қарамай портлашлар, қуролли ҳужумлар бу давлатда деярли ҳар куни содир этиляпти. Сешанба куни Ироқда рўй берган ҳужумлар оқибатида 60 дан зиёд одам ҳаётдан кўз юмган. Куфада худкуш ҳужумчи уюштирган портлаш оқибатида 43 одам, Хавижа шаҳридаги портлашдан тўққиз ироқлик, шу жумладан олти полициячи нобуд бўлди. Ал Маҳмудияда ҳарбий блокпостга қилинган ҳужумдан эса икки ироқлик аскар ҳалок бўлди.