Бир қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ва ноҳукумат ташкилотлари Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов номига мактуб йўллаб, бир ойдан бери ҳибсда ушлаб турилаётган Аннақурбон Аманқиличев, Оғулсапар Муродова ва Сапардурди Хаджаевлар тақдири борасида хавотир изҳор этганлар.

Уларга нисбатан психотроп воситалар, қийноқлар қўллангани ҳақида хабарлар бор. Айниқса, Халқаро амнистия, Хьюман Райтс Уотч, Чегара билмас мухбирлар, Халқаро Хелсинки федерацияси каби ташкилотлар бу юзадан жиддий хавотир билдирганлар.