Бирлашган миллатлар ташкилотида эса, Яқин Шарқда тобора кенгайиб бораётган ҳарбий ҳаракатларга барҳам бериш борасида музокаралар давом этмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил ҳукумати ва “Хизбуллоҳ” ҳаракати етакчиларига ўт очишни тўхтатиш талаби билан резолюция қабул қилиш мақсадида.
АҚШ эса масаланинг бундай қўйилишига қаршилик билдирди. Бу ҳақда АҚШнинг БМТ даги вакили Жон Болтон шундай маълум қилди:
”Ўт очишни тўхтатишни эълон қилиш орқали масалани ечиш мумкин, дейиш ўта содда қарор. Бошқа кўплаб шу каби масалалар бирга менга яна бир нарсани тушунтириб беришларини истар эдим – қандай қилиб террор ташкилоти билан сулҳга эришиш мумкин”.
Британия ҳам АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини қувватлади.
Резолюция қабул қилинишини қувватлаётган давлатлар эса ҳозирча Россия ва Франция бўлмоқда.