Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн мансуб бўлган “Байжат” қабиласи оқсоқоли қуролли шахслар томонидан отиб ўлдирилди.

Ироқ полициясига кўра, Маҳмуд Али Ҳусайн ан-Нида 24 июл куни тунда Тикрит шахрида уюштирилган қуролли ҳужум пайтида нобуд бўлган.
Айни пайтда, АҚШ ҳарбийлари Ироқнинг Анбар вилоятида ўтказаётган операция пайтида бир америкалик аскар нобуд бўлгани маълум қилинди.