Сурхондарё вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Ҳолбой Рамазонов узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон ҳукуматига қарашли Интернет сайти тарқатган маълумотга кўра, Ҳолбой Рамазонов мактаб қурилиши бўйича шартнома имзолаш учун маҳаллий тадбиркорлардан пора талаб қилганликда айбдор, деб топилган. Суд Рамазоновни 11 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарди.