Тошкентда терроризмга алоқадорликда айбланган Дилшодбек Хожиев устидан маҳкама жараёни бошланди.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг Озодлик радиосига айтишича, Хожиев фаолияти таъқиқланган Ўзбекистон исломий ҳаракати ва “Ал-Қойда” гуруҳига алоқадорликда айбланган.
Суръат Икромовнинг яна маълум қилишича, прокурорлар Дилшодбек Хожиевни Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбарлари Жума Намангоний ва Тоҳир Йўлдошев билан алоқадор эканликда айблаган.