Ироқ пойтахтида содир бўлган иккита портлаш оқибатда камида тўққиз одам яраланди.

Бағдоддаги суннийларга қарашли икки масжидга номаълум қуролли шахслар ҳужум қилди. Мазкур ҳужумда ҳеч кимга зарар етмади.
Ироқ шимолида жойлашган Киркукда машинага ўрнатилган бомба портлагани оқибатида тўрт одам ҳалок бўлди, 13 киши яраланди. Бу шу ойда Киркукда содир этилган олтинчи портлашдир.