Исроил ҳарбийларининг ҳаво ҳужуми оқибатида Ливаннинг Бекаа водийсидаги кўприк йўқ қилинди.

Исроил армияси Ливан жанубидаги Бинт Жбайл шаҳри атрофида жума куни “Ҳизбаллоҳ”нинг 26 жангариси ўлдирилганини маълум қилди.
Хабарларга кўра, Исроил Бинт Жбайлдан ўз қўшинларини олиб чиқмоқда. Армия матбуот вакили бу шаҳарни босиб олиш режалаштирилмагани боис Исроил кучлари аввалги позицияга қайтаётганини билдирди.
“Ҳизбаллоҳ” жангарилари эса Исроилга узоқроқ масофага учадиган “Ҳайбар-1” русумидаги янги ракета отди.